Жамият | 08:33 / 28.02.2016
3438
1 дақиқада ўқилади
Григорий Лепс Москва метросида йўловчиларга қўшиқ куйлаб берди
Россиялик қўшиқчи Григорий Лепс Москва метросининг "Арбатская", "Боровицкая" ва "Библиотека им. Ленина" станциялари ўртасидаги ўтиш жойида йўловчиларга мини-концерт уюштирди, деб хабар бермоқда "Москва" янгиликлар агентлиги.
Таъкидланишича, қўшиқчи 5 та қўшиқ, жумладан "Рюмка водки на столе" ва "Самый лучший день" каби машҳур қўшиқларини куйлаб берди. У, шунингдек, йўловчилар билан суҳбат қурди.
Агентлик маълумотларига кўра, Лепс уюштирган концертни 200 га яқин одам томоша қилган. У ерга ёпиштирилган, "#музыкавметро" деган ёзуви бўлган наклейка билан белгиланган ярим айлана шаклидаги саҳнада иштирок этди.