Жамият | 10:52 / 28.02.2016
13299
3 дақиқада ўқилади

National Geographic архивидаги чоп этилмаган суратлар

Барчага маълумки, National Geographic томонидан олинувчи суратлар кўпчиликни лол қолдиради. Танлов ва одатий ишдан ташқари, таниқли журнал архивида яна бир қанча чоп этилмаган ажойиб суратлар мавжуд. Шу сабабли “Топилган” (Found) лойиҳаcининг муаллифлари аллақачон унутилган суратларни яна жонлантиришга қарор қилиб, оммага ҳавола этишди. Лойиҳа 2013 йил амалга ошди ва National Geographic 125 йиллик юбилейига тақдим этилди. 

Улар орасида узоқ муддат архивда сақланган фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Сувда сузаётган кўза устидаги мушук, Филиппин, 1935 йил

Швейцария ўрмонидаги оқ буғу, 1973

Соқчилардан бири йиқилиб тушганига қарамай, сафдагилар жимликни сақлаб, тик туришда давом этмоқда, Лондон, Англия, июнь 1966

Бизонлар Йеллостоун истироҳат боғидаги кучли қор остида, АҚШ, ноябрь 1967

Мушукча кўзгудаги аксига ташланмоқда, 1964

Альпинистлар Ренье тоғидаги тош кўприк устида, Вашингтон, АҚШ, май 1963

Ғарбий Австралиядаги тошли тўлқин чўққиси, сентябрь 1963

Le Louis IX ресторанининг Карамелька лақабли доимий мижози бўлган мушук янги дугонаси билан шериклик қилмоқда, Париж, Франция, май 1988

Кениялик ёш аёл ўзининг уй буғусини ушлаб турибди, Момбаса, март, 1909

Сайёҳлар кўприк учун кесилган катта дарахт кесмасини ўрганишмоқда, “Секвойя” миллий боғи, АҚШ, май 1951

Севишганлар Триумф минорасинин ёнида, Париж, Франция, 1960

Рамбл кўчасининг гул дўконидаги аёл, Барселона, Испания

Ўз ёрдамчилари - итлар билан қўй подасини ҳайдаб кетаётган киши, Шотландия, 1919

Ёпиқ ички уй ичидан учиб кетаётган қушлар, Эски Гавана, Куба, декабрь 1987

Эркак баҳайбат ўсимлик барглари билан солиштирганда нохотдек кўринмоқда, Мауи ороли, Гавайи, 1924

Ўрмоншунослар ва Марк Твен баҳайбат дарахти, Калифорния, АҚШ, 1892

Харлем канали бўйидаги лолалар даласида ҳордиқ олаётган маҳаллий аҳоли, Нидерландия, 1931

Аляска маламут зотига мансуб 10 ойлик итининг тишини текшираётган эркак, Южный полюс, 1957

Ауян-Тепуи тоғидаги шаршара, Венесуэла, март 1963

Мактаб формасидаги болалар пингвинлар билан, Лондон ҳайвонот боғида, Англия, 1953

Капитолия гумбази остида Жон Кеннеди танаси жойлашган тобут

АҚШда Хитойлик маъбудани гавдалантираётган аёл, АҚШ, 1915

Буқа устидаги болакай, Плезантон, АҚШ, 1926

Замбези денгизи яқинидаги уй деворида велосипед кўтарган одам сояси, 1996