Жаҳон | 17:46 / 28.02.2016
5492
1 дақиқада ўқилади
Қозонлик қиз ўз дорисини касал ит билан баҳам кўрмоқда
Қозон шаҳрида истиқомат қилувчи Светлана исмли қиз қанд касали билан оғриган. У тез-тез инсулин қабул қилиб туриши керак ва шу сабаб унга инсулин олиб келиб туришади. Яқинда у уйсиз юрган итни топиб олди ва унга ғамхўрлик қила бошлади. Итга ўрганиб қолган Светлана жониворнинг ҳам худди ўзи каби бемор эканини билиб қолади. Итга ҳам инсулин керак эканини билгач Светлана ўзи учун ажратилган доридан итга ҳам укол қилиб келади.
«Кўча-кўйда кўплаб ҳайвонлар уйсиз юради. Уларга эгалари қарамай ташлаб кетишган. Ҳайвонларнинг ҳам аҳволини тушуниш учун одамнинг ўзи касал бўлиши керакмасдир»,- дейди Светлана. Бу ҳақдаги кўрсатув эфирга берилгач Светланага инсулин учун ёрдам берувчилар сони кўпайган.