Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Россия томонидан Суриядаги ярашув бузилганини айтди
Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр Россия ва Сурия ҳукуматини авиазарбалар беришда айблади, бу эса Суриядаги ўт очишни тўхтатиш тартибини бузади. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Ал-Жубайр Саудия Арабистони ҳукумати айни вақтда бу масалани бошқа давлатлар билан муҳокама қилаётганини айтди.
Шунингдек, Ал-Жубайр агар Сурия ҳукумати ва унинг иттифоқчилари ярашув борасида "ножиддий" бўлсалар, унда "режа Б"нинг амалга оширилишини айтди.
"Фикримча, ярашувга амал қилиш – бу ўтиш ҳукуматини яратиш ва Асаддан ҳокимиятнинг кенгашга топширилишини ўз ичига олувчи Сурия ихтилофини тинч ҳал қилишга эришиш жиддийлигининг муҳим индикаторидир", деб айтди Ал-Жубайр.