Жаҳон | 12:53 / 28.02.2016
3571
1 дақиқада ўқилади

«Северная» шахтасида номаълум йўқолган 26 кишининг ўлими тасдиқланди

Россиянинг Воркуте шаҳридаги «Северная» конида 25 февраль куни рўй берган портлаш натижасида шахта ичида ташқи ҳаётдан узилиб қолган 26 кончининг барчаси ҳалок бўлган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда Россия ФВВ раҳбари Владимир Пучковга асосланиб, ТАСС агентлиги хабар тарқатган. Унинг айтишича, шахта ичидаги шароит, ҳавонинг етишмаслиги ва юқори даражадаги ҳарорат кончиларнинг тирик қолишига имкон бермаган.

Эслатиб ўтамиз, 25 февралда шахтанинг бир қисмида қазиш ишлари олиб борилаётган жойда тоғ зарбаси – тоғ жинслари ўпирилиши юз берган. Ўпирилиш юз берганда шахтада 110 киши бўлган, улардан 80 нафари юзага чиқарилган.

27 февралда шахтада авариявий қисмда катта миқдорда метан гази тўплангани сабабли қайта портлаш юз берди ва қутқарувчилар ҳалок бўлди.