Спорт | 16:15 / 28.02.2016
3598
1 дақиқада ўқилади

Тайсон Фьюри: «Кейинги рақибим Кличко, Флинстоун ёки Бэтман бўлиши мумкин»

Британиялик боксчи Тайсон Фьюри қачон рингга тушишини билмаслигини таъкидлади.
«Тўғриси, кейинги жангим қачон, кимга қарши кечишини билмайман. Кейинги рақибим Кличко, Фред Флинстоун ёки Бэтманнинг ўзи бўлиши мумкин»,- дейди Фьюри.


Таъкидлаш жоизки, Кличконинг прамоутерлари Фьюри ва Кличко ўртасидаги реванш май-июль ойлари орасида бўлиб ўтишини таъкидлашганди. Фьюри айни вақтда WВА ҳамда WВО камарларининг соҳиби ҳисобланади.