Спорт | 14:29 / 28.02.2016
4488
3 дақиқада ўқилади

Тина Канделакининг ёқимтойлари

Уч ойдан буён Россияда «Матч ТВ» телеканали ишлаб келмоқда. Бу вақт давомида телеканал ўз сўзини айтиб улгурди. Унда спорт оламидаги катта мусобақалар намойиш этилмоқда. Учта футбол канали эса Европанинг кучли чемпионатлари ўйинларини ёритади. Chempionat.com сайти «Матч ТВ»да энг кўп учрашув шарҳлаган журналистларнинг рўйхатини тузди. Рўйхатдагиларни телеканал раҳбари Тина Кандилакининг ёқимтойлари деб аташди.


9-10. Роман Трушечкин. 7та ўйин шарҳлаган. 1996 йилдан буён футбол шаҳрлайдиган Трушечкин Англия ва Франция чемпионатлари ўйинларини шарҳлаб боради.


9-10. Георгий Черданцев. 7та ўйин. НТВда юлдуз бўлган Черданцев янги телеканалда унчалик кўп ўйинларда ишлагани йўқ. Унинг «буфонишше» деб бақириши ташриф қоғозига айланган.


7-8. Владимир Стогниенко. 8та ўйин. Рома Англия чемпионати ўйинларида ишлайди. Аваллари у Испания чемпионати ва Испания кубоги ўйинларини шарҳлаб борарди.


7-8. Нобел Арустамян. 8та эфир. Нобелитто телеканалнинг экспертларидан бўлиб, Италия чемпионати ўйинларини шарҳлайди.


5-6. Александр Шмурнов. 9та эфир. Қария аввал фақат Италия чемпионатида ишларди, ҳозир эса Англия ва Франция чемпионатида ҳам фаол ишламоқда.


5-6. Константин Генич. 9та эфир. Собиқ футболчи бўлган Генич шубҳасиз НТВнинг энг яхши шарҳловчиси эди. Янги телеканалда ҳам унга асосий ўйинларни ишонишади.


4. Роман Гуцайт. 12та эфир. Телеканалнинг энг бамаъни ходими. У ҳеч қачон қайсидир футболчининг устидан кулмайди. Эмоцияни қандай тақсимлашни билади.


3. Юрий Розанов. 13та эфир. Англия чемпионатида ишлайдиган Розанов чуқур таҳлили билан бошқалардан ажралиб туради.


2. Денис Казанский. 15та эфир. Казанский бошқаларга ўхшаб фақат ахборот бермайди, лекин унинг овози футбол учун яралгандек. У шубҳасиз айни вақтда телеканалнинг энг яхши футбол шаҳрҳловчиси.


1. Александр Ткачев. Бу рейтингдаги ягона футбол шарҳламайдиган журналист. У 1988 йилдан буён хоккей шарҳлаб келади. Тина унинг овозини ёқтиради ва шу сабаб Саша қисқа вақтда 22та ўйин шарҳлаган.