Фан-техника | 20:17 / 29.02.2016
4683
1 дақиқада ўқилади

Android'нинг янги реклама ролигида «Тош, Қоғоз, Қайчи» ўйини қаҳрамонлари дўстлашди

Google компанияси Android'нинг янги реклама ролигида «Тош, Қоғоз, Қайчи» номли машҳур ўйин қаҳрамонларини жонлантирди.

Кўпчиликка танишки, бу ўйиннинг ушбу қаҳрамонлари неча йиллар оша бир-бирига душман ҳисобланади. Видеороликда эса уларнинг дўстлиги таърифланади.

Унда «Қоғоз»ни бошқа қоғозлар ураётганда, қайчи ёрдамга келади. «Тош»ни бошқа тошлар масхара қилганда эса, «Қоғоз» ёрдам беради.

Видео сўнгида «Бирга бўл. Бир хил эмас» ёзуви кўрсатиалди. Google бу билан Android операцион тизимида ишлаётган Samsung, LG, Sony, HTC каби компаниялар дўст эканлигини таърифламоқда, деб тушуниш мумкин.