Спорт | 14:12 / 29.02.2016
2435
1 дақиқада ўқилади
«Бавария»нинг собиқ президенти муддатидан аввал озодликка чиқди
«Бавария» жамоасининг собиқ президенти Ули Хёнесс бугун, 29 февраль куни муддатидан аввал озодликка чиқди. Бу ҳақда Spiegel хабар тарқатган.
Ушбу 64 ёшли футбол амалдори 2014 йилнинг март ойида 28,5 млн евро миқдоридаги солиқни тўламаганликда айбланиб, 3,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган эди.
Хёнесс қамоқда муддатини ўташ вақтида қамоқхонани тарк этиш ва «Бавария»нинг ёш футболчилари бўлимида ишлаш ҳуқуқига эга бўлган.
«Бавария»нинг собиқ президенти қишнинг сўнгги кунида қамоқдан чиқади