Жаҳон | 13:49 / 29.02.2016
2544
1 дақиқада ўқилади
БМТ қамалдаги 154 минг сурияликка ёрдам етказишни режалаштирмоқда
БМТ ходимлари яқин беш кун ичида қамал қилинган туманларда яшовчи 154 минг сурияликка ёрдам етказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ташкилотнинг Суриядаги координатори Якуба эль Ҳилло эълон қилган.
«Биз шунга аминмизки, жанговар ҳаракатларнинг тўхтатилиши ва гуманитар ёрдамнинг етказилишининг ўзи Суриядаги инқирозни тўлиқлигича тугата олмайди, агар улар жиддий сиёсий кучлар ва қарорлар билан қўллаб-қувватланмаган бўлса», — деб таъкидлади Ҳилло.
Унинг сўзларига кўра, ташкилот ёрдамни 154 минг киши жойлашган Муадамия, Забадани, Мадая, Эл-Фуа ва Кефрайя ва Кафр-Батнуга етказишни режалаштирмоқда.