Жаҳон | 09:35 / 29.02.2016
4090
1 дақиқада ўқилади

Чехия президенти: Эрдўған муҳожирлар учун деб ЕИдан тобора кўпроқ пул ундираверади

Чехия президенти Милош Земаннинг фикрича Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған минтақада юз берган миграцион инқирозни бартараф этиш учун сарфлашни рўкач қилиб, Европа Иттифоқидан тобора кўпроқ пул ундиришда давом этади. У бу ҳақда Прагадаги "Парламент саҳифлари" номли нашрга берган интервьюсида айтиб ўтган.

"Эрдўғанга 3 млрд евро таклиф қилишди. У 9 млрд доллар талаб қилди. Кейинги саммитда бу миқдор яна ошиши аниқ", дейди чехлар президенти.

У март ойида Европа Иттифоқи ва Туркия ўртасида муҳожирлар масаласидаги навбатдаги саммит ўтказилишини тахмин қилган.

"Март ойи бошида Истанбулда яна музокаралар бошланади. Унда кескин муҳокамалар ўтказилиши мумкин", дейди у.