Жамият | 11:26 / 29.02.2016
4809
1 дақиқада ўқилади

Чироқчида ноқонуний цех фаолиятига чек қўйилди

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар чоғида Сувли қишлоғидаги хонадонлардан бирида қонунга зид равишда ташкил қилинган яширин цехда истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулоти ишлаб чиқарилаётгани фош этилди.

Текширув жараёнида аниқланган хуфёна цехда бир дона жувоз ускунаси, 80 литр жувоз ёғи, 340 кг чигит, 400 кг кунжара, 21 кг пахта толаси—жами 2 млн.409 минг сўмлик маҳсулот ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Жиноят ишлари бўйича Чироқчи тумани суди томонидан айбланувчиларга нисбатан тегишли жазо тайинланди, деб ёзади “Ҳуқуқ” нашри.