Жамият | 15:21 / 29.02.2016
3475
1 дақиқада ўқилади

Ди Каприо Оскар тақдимотида иқлим ўзгариши ҳақида гапирди

Оскар мукофотига олти бор даъвогарлик қилиб, “Омон қолган” фильми орқали биринчи бор эришган Леонардо Ди Каприо ўз нутқида иқлим ўзгариши тўғрисида сўзлади.

Актёрнинг сўзларига кўра, “Омон қолган” - инсоннинг табиат билан муносабати ҳақидаги фильм ва уни тасвирга олиш чоғида у иқлимнинг охирги ўзгаришларига гувоҳ бўлган. Унинг айтишича, 2015 йил жуда иссиқ келгани учун кинемотографистлар қор қидириб “сайёранинг жануби”га қараб кўчишга мажбур бўлишган, хабар беради Variety.

Унингча, иқлим ўзгаришлари муқаррар ва инсоният сусткашликни тўхтатиб, ҳамкорликда ҳаракат қилишни бошлаш пайти келди.