"Эми" "Энг яхши ҳужжатли фильм" сифатида "Оскар" олди
Лос-Анжелес шаҳрида, Dolby Theatre саройи залида 88 марта Голливуднинг ҳар йилнинг энг яхшилари учун "Оскар" мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда. Маросим ABC каналидан трансляция қилинмоқда.
Британияликлар томонидан тақдим этилган, қўшиқчи Эми Уайнҳауснинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи "Эми" фильми Америка киноакадемияси томонидан "Оскар" киномукофотига сазовор кўрилди.
Бу йўналишдаги ғолиблик учун исроиллик режиссёр Евгения Афинеевскийнинг “Аланга ичидаги қиш: Украина озодлик учун” фильми, ҳужжатли вестерн жанридаги “Картеллар замини”, данияликларнинг “Сукунат нигоҳи” номли фильми, америкалик қўшиқчи Нине Симон ҳаёти ҳақидаги “Мисс Симон, нима бўлди?” фильми даъвогарлик қилганди.
АҚШ кинематография илми ва санъати бўйича мукофот ҳар йили 24 номинация бўйича топширилади. Совриндорлар қўлида қилич ушлаб, кинопленка ғалтаги устида турган Рицар шаклидаги ҳайкалчани қўлга киритишади.