Жамият | 20:58 / 29.02.2016
10798
3 дақиқада ўқилади

Ҳуқуқ ҳимоячилари ўзбекистонлик қотил-энаганинг жиноятини меҳнат муҳожирларининг оғир қисмати билан боғлашди

Россияда фаолият юритувчи "Миграция ва қонун" (Миграция и закон) ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази раҳбари Гавҳар Жўраеванинг қайд қилишича, Россияда меҳнат мухожирлари оғир молиявий ва, бунинг натижасида, руҳий ҳолатда қолмоқдалар. Жўраева "Русская служба новостей" нашрига Москвада энага бўлиб ишлаган ўзбекистонлик аёлнинг ўзи қарайдиган 4 ёшли қизчани ўлдиришга нима ундагани сабаблари ҳақидаги саволга шундай жавоб берди.

"Москвада минглаб муҳожирлар уларнинг қонуний ёки ноқонуний муҳожирликлари билан боғлиқ бўлмаган адолатсизликка дуч келадилар. Бугун эрталаб мен бизнинг идорамизда қўлида ишлаш учун патенти, иш берувчи билан шартномаси бўлган, бироқ миграция ҳисобида қайд қилинмаган жойда яшагани учун чиқарилиб юборилаётган эркакнинг аччиқдан ўзини қўлда тута олмаётганининг гувоҳи бўлдим", деб айтди Жўраева.

Жўраеванинг фикрича, молияқвий инқироз туфайли руҳий ҳолат секин-аста ёмонлашмоқда ва бу исталган миллатдаги исталган одамга тааллуқлидир.

29 февралда Москвада "Октябрьское Поле" метро станцияси ёнида қўлида боланинг боши бўлган аёл қўлга олинган. Гувоҳларнинг айтишича, аёл "Аллоҳу акбар!" деб бақириб, ўзини портлатиб юбориш билан таҳдид қилган.

Бу жиноятни амалга оширган аёл 1977 йилда туғилган, ўзбекистонлик Гулчеҳра Бобоқулова Москвада бир оиланинг уйида энага бўлиб ишлаган. Тахминларча, у уй эгалари ўзларининг катта фарзандлари билан квартирадан кетишларини пойлаб, уйда қолган уларнинг қизчасини ўлдирган, сўнгра квартирага ўт қўйиб, чиқиб кетган. Ёнғин ўчирилгандан кейин қизча танаси аниқланган. Унинг ота-онасининг айтишича, Бобоқулова уларнинг уйида бир йилча ишлаган. Аёл яхши мутахассис бўлиб туюлган. Қизчанинг ота-онасининг айтишича, аёл охирги вақтлар эри билан муносабатлари ёмонлашганидан шикоят қилган.

Аёл сўроқ қилинганда, уни бу қотилликни амалга оширишга эрининг хиёнати мажбур қилганини айтган. Бироқ шу билан бирга, аёл бу ҳолат у энага бўлиб ишлаган оилага қандай алоқаси борлигини тушунтириб бера олмаган. Бобоқулованинг тан олишича, у ўз жиноятига кўпроқ эътиборни жалб қилмоқчи бўлган ва яширинишни мўлжалламаган.

Москвада 4 ёшли гўдакни ўлдирган энага ноқонуний муҳожир экани қайд этилди