Фан-техника | 20:29 / 29.02.2016
4371
1 дақиқада ўқилади
Интернетда iPhone 7 смартфонининг металл корпуси ҳошияси сурати пайдо бўлди
Nowhere Else портали iPhone 7 смартфони корпусининг ҳошияси суратини намойиш қилди.
Суратдан маълум бўлишича, Apple’нинг янги смартфони қулоқчинлар учун 3,5 мм разъемни сақлаб қолади. Аввал янги смартфон симсиз қулоқчинларда ишлашини маълум қилувчи суратлар пайдо бўлган эди.
Нашр берган маълумотга кўра, смартфон экрани 5,2 дюймни ташкил қилади. Баъзи мутахассилар бу суратлар Huawei P9 смартфонига тегишли деган фикрни ҳам беришмоқда.
Аввалроқ Independent компания ҳисоботига асосланган ҳолда, iPhone 7 Plus суратлар сифатини ошириш мақсадида 2 та асосий камерага эга бўлиши ҳақида хабар берган эди.