Жамият | 13:22 / 29.02.2016
3480
1 дақиқада ўқилади

Камчатка туғруқхонасида отишма содир бўлди

Камчатка ўлкасида бир эркак ўзининг хотини ётган туғруқхона бўйлаб отишма уюштирган.

Ҳудудий қонунни муҳофаза қилиш органлари баёнотига кўра, аёл туғруқхонада бўлган пайтда унинг эрига хотинининг хиёнати ҳақида маълумот етказишади. Эркак турмуш ўртоғи билан муҳокама қилиш учун тиббиёт муассасасига келади ва бинога уч марта ўқ узиб қайтиб кетади, деб хабар беради РИА “Новости”.

Айни пайт отишма бўйича суриштирув ишлари амалга ошириляпти. Эркак ҳаво милтиғидан ўқ узгани аниқланган.