Фан-техника | 19:43 / 29.02.2016
2633
1 дақиқада ўқилади
Mail.Ru рунетдаги энг қиммат компанияга айланди
Mail.Ru компанияси Forbes журнали талқинига кўра, Россиянинг энг қиммат интернет-компаниялари рейтингида етакчига айланди.
Компания нархи 4,7 миллиард долларга баҳоланган ва биринчи марта «Яндекс»ни (4,3 миллиард доллар) қувиб ўтган ҳолда рейтингда биринчи ўринга кўтарилган.
Учинчи ўринни 2,3 миллиард долларлик Аvito, кейинги поғоналарни 1,1 миллиард долларлик «Юлмарт» ва 700 миллион долларлик Exist интернет-дўкони банд этди.
Рейтингдаги ўзгаришларга ижтимоий тармоқлардаги рекламалар ва мобил рекламалар сегменти ўсиши таъсир кўрсатган.
"Қолаверса, "Однаклассники"да (ВТБ24 билан ҳамкор) фойдаланувчилар орасида пул ўтказмалари амалга ошириш жорий қилинди", дея қўшимча қилинади хабарда.