Манба: Москвада 4 ёшли болани ўлдирган энага гиёҳванд модда таъсирида бўлган
Москва шимоли-ғарбидаги хонадонлардан бирида 4 ёшли қизчани ўлдирганликда гумон қилиниб, қўлга олинган, асли ўрта осиёлик ноқонуний муҳожир Гулчеҳра Бобоқулова бу ҳаракатини гиёҳванд модда таъсирида амалга оширган. Бу ҳақда "Интерфакс" хабар берган.
Россия Тергов қўмитасининг пойтахт бўйича бўлими вакили Юлия Иванованинг маълумотига кўра, қўлга олинган аёл психокриминалистлар назоратидан ўтказиш учун юборилган.
Бундан олдинроқ, ўз қарамоғидаги 4 ёшли гўдакни ваҳшийларча ўлдирган бу аёлга нисбатан жиноий иш очилгани ҳақида хабар берилганди. У 1977 йилда Ўрта Осиё республикаларидан бирида туғилгани ҳақида маълумот мавжуд.
Бу аёл боланинг кесиб олинган боши билан метро бекати атрофида ўзини портлатиб юбориш ҳақида таҳдид қилаётган пайтда қўлга олинган.
Москвада 4 ёшли болани ўлдирганликда гумонланган аёл қўлга олинди
4 ёшли қизни ўлдирганликда гумон қилинаётган аёлнинг шахси аниқланди