Спорт | 01:16 / 29.02.2016
9044
1 дақиқада ўқилади
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Ван Гал ҳакам олдида йиқилиб берди
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи Ван Гал "Арсенал"га қарши ўтказилган учрашувда рақиб жамоа футболчиси симуляция қилаётганига ишора қилиб, 4-ҳакам олдида ерга ётиб, буни кўрсатиб беришга ҳаракат қилди.
64 ёшли голландиялик мутахассис бу хатти-ҳаракати билан учрашувнинг 4-ҳакамига бош ҳакам Крейг Поусон унинг жамоаси дарвозаси томон жаримани нотўғри белгилаганини кўрсатиб бермоқчи бўлган.
Ван Гал бу ҳаракатига қуйидагича изоҳ берди: "Тан олиш керакки, мен бироз ошириб юбордим. Албатта, бу ҳакам, лайнсменлар ва захира ҳаками обрўси учун яхши эмас. Шунинг учун мен улардан узр сўрадим ва улар менинг узримни қабул қилишди".
Учрашув манкунианликларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.