Спорт | 17:11 / 29.02.2016
6137
1 дақиқада ўқилади

Навбатдаги "Эл-класико" ўтказиладиган кун маълум бўлди

"Барселона" ва "Реал" ўртасидаги навбатдаги "эл-класико" санаси аниқлаштириб олинди.

Испания чемпионатининг 31 тури доирасидаги бу учрашув 2 апрелдан 3 апрелга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 23:30да бошланади.

Жамоалар ўртасида 2015 йилнинг ноябрида ўтказилган охирги баҳсда каталонияликлар 4:0 ҳисобида ғалаба қилишганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш