Жамият | 09:06 / 29.02.2016
2812
1 дақиқада ўқилади
Операторлик иши бўйича "Оскар"га Эммануэль Любецки лойиқ деб топилди
Эммануэль Любецкийнинг "Омон қолган" фильмидаги операторлик иши унга "Оскар" мукофотини олиб келди. Саксон саккизинчи тақдирлаш маросимини ABC канали трансляция қилмоқда.
Любецкийнинг режиссёр Алехандро Гонсалес Иньярриту билан ҳамкорлиги, унга кетма-кет иккинчи йил Оскар мукофотини келтирмоқда. 2015 йилда у "Бёрдмен" фильми, 2014 йилда эса режиссёр АльФонсо Куароннинг "Гравитация" фильмида операторлик иши учун "Оскар" совриндори бўлган эди.
"Омон қолган" фильми бу йили рекорд 12 номинация бўйича тақдим қилинган, шу қаторда режиссура, энг яхши актёр ва йилнинг энг яхши фильми номинациялари бор.