Жамият | 14:21 / 29.02.2016
3289
1 дақиқада ўқилади

Покистонда Панжоб губернаторининг қотили қатл этилди

Покистон шимоли-шарқий вилояти Панжоб губернатори Салмон Тасир 2011 йилнинг январь ойида ўзининг тансоқчиларидан бири томонидан ўлдирилган эди.

Қотил Мумтоз Қадрийга ўша йилнинг октябрь ойида ўлим жазосига маҳкум қилинган. Орадан 4,5 йил муддат ўтгач, 2016 йил 29 февраль куни ҳукм ижро этилди, деб хабар беради РИА Новости.

Қотил – собиқ полициячи терговчиларга Тасирни “Ислом йўлида” ўлдирганини маълум қилган, унингча, губернатор Покистонда амалдаги шаккоклик тўғрисидаги қонунга ошкора қарши чиққан.

Шаккоклик тўғрисидаги қонун 1980 йилнинг ўрталарида, Покистон ҳукуматида ҳарбий диктатор Зиё ул-Ҳақ бошчилик қилган даврда қабул қилинган.