Жамият | 19:03 / 29.02.2016
2270
1 дақиқада ўқилади
Сан-Франциско ҳукумати Стив Жобсга 174 доллар қарзини қайтармоқчи
АҚШнинг Сан-Франциско шаҳри ҳукумати пулли парковка учун 174 доллар ортиқча пул тўлаган Стив Жобсдан қарз бўлиб қолган. Business Insider нашрида ёзилишича, ҳукумат ушбу маблағларни қайтариб бермоқчи.
Apple компаниясининг собиқ (4 йил олдин вафот этган) раҳбари ҳукуматнинг ортиқча тўланган маблағларни қайтариб бермоқчи бўлган шахслар рўйхатига тушиб қолган.
Бу рўйхатда шунингдек, Uber раҳбари Трэвис Каланикка (510 доллар), PayPal асосчиларидан бири Питер Тил (170 доллар) ҳамбор.
17 йил ичида Сан-Франциско шаҳри ҳукумати жами бўлиб парковка учун ортиғи билан тўланган пул кўринишида жами 6,1 млн доллар «ортиқча» маблағга эга бўлган ва бу пулларнинг барчаси қайтарилиши айтилган.