Señor & Señorita магазинида ҳамма нарса севимлилар учун
8-март муносабати билан севимли ва қадрли инсонлар учун эксклюзив совғаларга фойдали ва қулай чегирмалар.
8-март арафасида "Яқинларим ва суюклиларимга нима совға қилсам экан?" деган савол ҳар биримизнинг бошимизни қотиради. совғалар тури ва сонининг беҳисоблигига қарамасдан, эркаклар ҳайратлантира оладиган ва узоқ вақт ёдда қоладиган ўзига хос ҳадя қилишни истайдилар.
Señor & Señorita магазини - хонадонингиз учун қулайлик ва шинамлик манбаидир. Ҳар бир аёл бу ерда бахтнинг бир бўлагини ўзи билан олиб кетиши мумкин. Karaca, Hisar ва Korkmaz Туркия брендларининг чой ва таом учун мўлжалланган чинни идишларининг ажойиб тўпламлари байрам дастурхонига ўзгача кўрк бахш этиб, ҳар бир бекага қувонч улашади.
Karaca Home, Sarev ва Pepper Home машҳур ишлаб чиқарувчилари тақдим этга майин ва ҳаво ўтказувчан уй боп матолар ётоғингиз ва меҳмонхонангиз кўринишини янада кўркамлаштиради. Бахмалдек юмшоқ ёпинчиқ ва пледлар, турли суратлар ҳамда оч ва ёрқин рангли нақшлар билан безалган чойшаб тўпламлари уйингизда саранжомлиги ва гўзаллигини оширишга янада ҳисса қўшади.
Karaca, Joseph Joseph, Korkmaz, Tefal брендларининг ёрқин ошхона буюмлари савимли таомлар тайёрлаш жараёнини завқли ва роҳатбахш машғулотга айлантиради.
Señor & Señorita магазинида сиз яқинларингиз кўнглига ёқадиган ва уларни хурсанд қиладиган ажойиб совғаларни топа оласиз.
2016 йилнинг 1 мартидан 8 мартига қадар Señor & Señorita магазинида 20 фоизли чегирмалар амал қилмоқда. эксклюзив совғаларни тежамкор нархларда сотиб олиш имкониятини қўлдан бой берманг! Señor & Señorita дўкони билан уйингизда байрам кайфияти ва шинамлик яратинг!
Янги маҳсулотлар ва чегирмалар ҳақида доимо расмий саҳифамиз facebook.com/senorandsenorita да ва янги senorandsenorita.uz
Интернет-журналимизда бохабар бўлиб туришингиз мумкин.
Манзил: MEDIAPARK Савдо маркази Қоратош, 2-қават.
Мўлжал: Ўзбекистон Банклари Ассоциацияси.
Иш вақти: 10:00 дан 20:00 гача дам олиш кунларисиз.
Контактлар: (99871) 202 77 00
Савдони терминал ва нақд пул орқали амалга ошириш мумкин.
Реклама ҳуқуқлари асосида.