Швейцария фуқаролари қонунни бузган хорижликларнинг депортация қилинишига қарши овоз беришди
Швейцария фуқаролари референдум натижаларига кўра жиддий бўлмаган жиноятларни амалга оширган хорижликларнинг автоматик равишда депортация қилинишига қарши овоз беришди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.
Таъкидланишича, овоз берганларнинг 59 фоизи бунга қарши чиққан. Референдумга келганлар умумий аҳолининг 62 фоизини ташкил қилган. ОАВ маълумотларига кўра, бу 1992 йилдан бери рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
Бу масала бўйича референдум ўтказиш ташаббуси билан Швейцария халқ партияси чиқди. Кўплаб партиялар ва мамлакат ҳукумати бундай ўзгаришларнинг қабул қилинишига қарши чиқишди. Уларнинг фикрича, янги ўзгаришларнинг маъқулланиши Швейцариянинг деярли чорак аҳолисига таъсир қилган бўларди, чунки мамлакатда айнан шунча хорижлик яшайди.