Жаҳон | 09:05 / 29.02.2016
2450
1 дақиқада ўқилади

Сомалидаги терактлар қурбонлари сони 40 нафарга етди

Сомалида уюштирилган иккита теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони 40 нафарга етди, деб хабар бермоқда CNN телеканали.

Шунингдек, 70 киши жангарилар ҳужуми оқибатида яраланган.

Терактларнинг амалга оширилиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олган "Аш-Шабоб" террорчилик гуруҳининг икки нафар террорчи-худкуши Сомалининг жануби-ғарбидаги Бадабо шаҳридаги ресторан ва дорихона олдида миналаштирилган автомобилни портлатиб юборган. Ўша пайт бу ер одамлар билан гавжум бўлган.