Жамият | 10:56 / 29.02.2016
10383
2 дақиқада ўқилади

ТАТУ Нукус филиалида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди

Ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, Нукус шаҳар хокимлиги раҳбар ва мутахассислари иштирок этишди.

Ярмарка Нукус шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази ҳамда ТАТУнинг Нукус филиали ҳамкорлигида ўтказилди.

Бўш иш ярмаркасига 73 та корхона ва ташкилотлар Нукус шаҳри, ва туманларидаги 281 та бўш иш ўринлари билан қатнашди.

Жумладан, соҳа корхоналаридан «Ўзбектелеком» АК Қорақалпоғистон Республикаси филиали 9 та, Қорақалпоғистон Республикаси «Матбуот тарқатувчи шубъа корхонаси» 1 та, АТ «Алокабанк» Қорақалпоғистон Республикаси филиали 1 та, ТАТУ Нукус филиали 1 та буш ўринлари жами 12 та бўш иш ўринлари билан қатнашди.

Соҳага бириктирилган Нукус компьютер ва ахборот технологиялари, Хужайли алоқа, Кегайли қурилиш ва ахборот технологиялари КХК ва ТАТУ Нукус филиалининг битирувчиларидан 400 дан ортиқ ҳамда Нукус шахрида жойлашган бошқа касб-хунар коллежлардан 150 дан ортиқ битирувчилар, жаъми 550 дан ортиқ фуқаролар ярмаркада иштирок этишди.

Соҳа корхоналари томонидан таклиф этилган бўш иш ўринлари билан бириктирилган касб-хунар коллеж битирувчиларининг 3 нафари билан уч томонлама шартномалари, ва 2 та нафари йўлланма билан шартномалари имзоланди.