Ўзбекистон | 20:42 / 29.02.2016
2185
1 дақиқада ўқилади
ТИВда Хитой элчиси билан ўтказилган учрашувда ўзаро муносабатларнинг турли жиҳатлари муҳокама қилинди
2016 йилнинг 29 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Сун Лижиэ билан учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида 2016 йилда мўлжалланган турли даражадаги Ўзбекистон-Хитой учрашувларига тайёргарликнинг бориши ҳамда кўп томонлама ташкилотлардаги ҳамкорликнинг ишчи масалалари муҳокама қилинди.