Тошкентдаги Олой бозорида таъмирлаш ишлари бошланди
Бугун, 29 февраль куни эрталабдан Тошкент шаҳридаги Олой бозори ҳудудидаги эски иморатларни бузиш ишлари бошланди. Бу ҳақда Фейсбукдаги “Водители Ташкента” гуруҳида қолдирилган хабарга асосланиб, UZ24 нашри хабар берган.
Аввалроқ Олой бозорида катта реконструкция ишлари олиб борилиши ҳақида маълум қилинганди. Бозордаги савдо нуқталарини ихчам ва “ҳаммаси бирда” кўринишида қулай жойлаштириш режалаштирилган. Реконструкция ишлари озиқ-овқат савдоси олиб бориладиган павильондан бошланган. Қурилиш ишлари жорий йилнинг август ойи охирларида якунланиши айтилган.
Шунингдек, Тошкент шаҳридаги Миробод бозори ҳам реконструкция қилинади. Бозорнинг асосий биносини янгилаш кўзда тутилган. Ҳар икки бозорни таъмирлашга 15 миллиард сўм ажратилган.
Тошкентдаги “Олой” ва “Миробод” деҳқон бозорларини таъмирлаш учун 15 миллиард сўм ажратилади