Жамият | 16:45 / 29.02.2016
4283
1 дақиқада ўқилади

Туркманистонлик аёлларга 8 март куни муносабати билан 11 доллардан пул тарқатилади

Туркманистонда 8 март куни анъанавий равишда аёлларга мукофот сифатида пул совғалари тарқатилади.

"Мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Халқаро хотин-қизлар байрами" муносабати билан турманистонлик аёлларга пул мукофотлари бериш тўғрисидаги қарорини имзолади", дейилади Туркменпортал хабарида.

Қарорга кўра, 1-5 март кунлари давомида турли давлат ташкилотлари ва корхоналарда ишлайдиган ва ишламайдиган, ўқув муассасалари ходимлари ва талабалари, мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчилари бўлган хотин-қизлар учун 40 манатдан (11 доллар) совға сифатида пул тарқатилади.