Жамият | 13:53 / 29.02.2016
2855
1 дақиқада ўқилади

Хитойда номаълум шахс болаларга ҳужум қилиши натижасида 7 инсон жароҳат олди

Хитойнинг Марказий телевиденияси хабарларига кўра, Хайнань (Шимолий Хитой) вилоятида номаълум шахс бир гуруҳ болаларга пичоқ билан ҳужум қилган. Бунинг оқибатидан 7 нафар инсон жароҳат олган.

Маълумотларга қараганда, воқеа маҳаллий бошланғич мактаби яқинида содир бўлган. Мазкур ҳодиса тўғрисида қўшимча тафсилотлар ҳозирча мавжуд эмас.

Достонбек Матёкубов
Тайёрлаган Достонбек Матёкубов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш