Жамият | 14:44 / 29.02.2016
5969
1 дақиқада ўқилади

Японлар дунёдаги энг ажойиб десертларни тайёрлайди

Японлар ҳаётнинг барча жабҳаларида ўзининг нечоғлик илдам эканлигини аллақачон исботлаб бўлишган. Энди улар пазандалик борасида ҳам барчани ортда қолдира олишлигини кўрсатиб беришди. Япон ошпазлари томонидан тайёрланган таом ва ширинликлар ҳақиқий санъат асари даражасидек бетакрор кўринишга эга бўлиб, иштаҳангиз қитиқласа-да, уни бузиб ейишга кўзингиз қиймайди. 

Японларнинг ширин пишириқлари, конфетлари, тортлари ва музқаймоқлари қай даражада мукаммал яратилганига сиз ҳам гувоҳ бўлинг. 

Сув томчиси кўринишидаги пирог

Бу оқ рангли мунчоқ эмас, десерт. Ташқарисида қаттиқ, ичида суюқ начинка мавжуд.

Апельсинли пирог

Мушук кўринишидаги конфетлар

“Конфет-мушукчалар” желедаги балиқчаларни тутишга ошиқмоқда.

Тақдирни айтиб берувчи печенье

Ҳайвон кўринишли музқаймоқ

Қовурилган заранг барглари

Музчалар

Японларнинг яшил чойи кукуни билан ўралган қулупнай

Манба: Xabardor.uz