“Бургер Кинг” “Макдоналдс”га ҳазил видеоролик билан жавоб қайтарди
Франциянинг “Бургер Кинг” компанияси ўзининг YouTubeдаги каналида “Макдоналдс”нинг танқидига жавобан видео жойлаштирди. “Бургер Кинг” роликининг бошланиши «Макдоналдс»никидан ҳеч фарқ қилмайди: ҳаттоки ўша мусиқа, ўша билбордлар.
Лекин ролик ўртасида ёш жуфтлик пайдо бўлади. Улар “Макавто”га келиб, кофе сотиб олишади ва уларнинг севимли вопперлари (whooper) етиш учун узоқ йўл кутаётганлигини тушунтиришади. Ролик қаҳрамонлари қанча узоқ йўл босиб ўтилса ҳам “Бургер Кинг” таомлари бунга арзишини айтишади.
Бир неча кун аввал “Макдоналдс” ўзининг видео роликида “Бургер Кинг” устидан кулган эди. Видеодаги билбордларда “Бургер Кинг”да танаввул қилиш учун автомобилистларга 258 километр йўл юришликлари кераклигини, “Макдоналдс” учун эса атиги 5 километр деб ёзилган эди. Шу йўл билан “Макдоналдс”, Францияда “Бургер Кинг”дан кўп ресторанлари борлигини эслатиб ўтмоқчи бўлган.