Жаҳон | 09:55 / 01.03.2016
3704
1 дақиқада ўқилади
АҚШ Давлат департаменти америкаликларни Туркияга саёҳат хавфлилигидан огоҳлантирди
АҚШ Давлат департаменти мамлакат фуқароларини Туркияга сафар қилиш хавфлилиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда РИА Новости ахборот агентлиги хабар тарқатган.
Департамент бу мамлакатда рўй берган кейинги терактлар туфайли америкаликларнинг бу мамлакатда хавфсизликда бўлмаслигини кўрсатишини қайд этиб ўтган.
"Давлат департаменти фуқароларни Туркияга сафар қилишдан тийилишга чақиради", дейдилади шу хусусидаги ҳужжатда.
17 февраль куни Анқарада 28 кишининг ўлимига ва 60дан ортиқ кишининг жароҳатланишига сабаб бўлган теракт амалга оширилганди. 18 февраль куни мамлакат жануби-шарқида ҳарбийлар карвонига ҳужум уюштирилди. Туркия раҳбарияти бу терактлар учун жавобгарликни "Курдистон озодлиги лочинлари" номли террорчи гуруҳ зиммасига юклаган.