Жамият | 13:36 / 01.03.2016
5347
1 дақиқада ўқилади

Британиялик сайёҳ Германияга қаллиғининг фуқаролик паспорти билан учиб келди

21 ёшли британиялик Жош Рид(Josh Reed) Германияга таътил учун қаллиғининг паспорти билан учиб келди. Бу ҳақида The Daily Mail хабар беради.

У Лондоннинг Станстед аэропортидан Ryanair компаниясининг рейси билан учиб келган. Германиянинг Дортмунд шаҳрига қўнганидан сўнг, ўз пасорти ўрнига қаллиғи Софи Уоткинснинг паспортини олиб келганини пайқаб қолди. Қизиғи, буни хатто Британия миллий хавфсизлик хизмати ходимлари ҳам пайқамаган.

Воқеа қаҳрамони бўлган британиялик аэропорт хавфсизлик хизмати ходимларининг лоқайдлигидан норози. Унинг исм-шарифи ҳам, ташқи кўриниши ҳам қаллиғи Софи билан буткул бўлакча эканини айтган.

Ўз навбатида компания вакиллари ҳам Жош Риднинг ўз паспортига нисбатан бефарқ муносабатда бўлганини таъкидлаган.

Британиялик сайёҳ ўз уйига ҳайдовчилик гувоҳномаси билан қайтиб келишга мажбур бўлган.