"Бунёдкор" ОЧЛнинг 2-турида "Ал Наср"га мағлуб бўлди
1 март куни Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси Осиё Чемпионлар Лигаси-2016 гуруҳ босқичи 2-тур учрашувлари доирасида Саудия Арабистонининг "Ал Наср" жамоасини қабул қилди.
Учрашувда мезбонларнинг 0:1 ҳисобидаги мағлубияти қайд этилди. 35-дақиқада меҳмонлар ҳужумчиси Модибо Майга томонидан урилган гол ягоналигини сақлаб қолди.
Жамоаларнинг 1 ҳафта олдин ўтказилган биринчи учрашувда тошкентликлар 3:3 ҳисобидаги дуранг билан қайтишганди.
ОЧЛ, 2-тур "В" гуруҳи
"Бунёдкор" - "Ал Наср" — 0:1
Гол: 0:1 - 36 Маига.
"Бунёдкор": Мурод Зуҳуров, Акмал Шораҳмедов, Рустам Ашурматов, Александр Алимпиевич, Акром Комилов, Булят, Отабек Шукуров, Минори Сато, Достобек Ҳамдамов, Элдор Шомуродов, Шаҳзод Нурматов.
"Ан-Насср": ал-Энази, Муҳаммад, Иброҳим, Шарахили, Умар, Ҳусайн, Ҳолид, Адриан, Ҳазози, Абдулази, Габриел.