Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 07:33 / 01.03.2016
4268
1 дақиқада ўқилади
Керри Россия билан Сурияда жангарилар билан курашиш тизими келишилганини маълум қилди
АҚШ Россия билан фақат ИШИД ва "Жибҳад ан-Нусра" жангариларигагина зарбалар берилишини кафолатловчи тизимни яратишга тайёр, деб айтди АҚШ Давлат котиби Жон Керри. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Керри Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан қоидабузарликлар ҳақидаги маълумотларни оммага олиб чиқмаслик ҳақида келишиб олди.
Керрининг таъкидлашича, Женева ва Аммандаги мутахассислар зарбалар террорчиларга берилаётганини аниқ билиш учун ҳар бир эҳтимолий қоидабузарликни кузатади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш