Жамият | 16:58 / 01.03.2016
4718
1 дақиқада ўқилади

Lufthansa самолёти бортдаги боланинг вафоти сабабли Красноярскда мажбурий қўнишни амалга оширди

Тўққиз ёшли қизалоқ Красноярск устидан учиб ўтаётган Шанхай — Мюнхен рейсини амалга ошираётган самолёт бортида вафот этган, деб хабар беради РИА «Новости» минтақа ҳуқуқни сақлаш органларига таянган ҳолда.

Воқеа Lufthansa самолёти бортида содир бўлган.

“Емельяново шифокорлар бригадаси қизчанинг ўлимини тасдиқлашган. Ота-она бола билан учишни давом эттириш ҳақида қарор қабул қилишган. 11.35да (7.35 мск) рейс ўз йўналишини давом эттирган”, деб хабар берди агентлик.
Ҳозирги пайтда ахборотнинг расмий тасдиқи берилмаган.