Олимлар ўргимчак заҳри оғриқ қолдиришда самарали дори бўлиши мумкинлигини қайд этишди
Олимлар Перунинг яшил бахмал тарантула ўргимчаги ижобий таъсирга ҳам эгалигини аниқлашди. У бош миясининг рецепторларига таъсир қилади ва оғриқни босади.
Заҳардан олинган пептид токсинлари келажакда оғриқ қолдирувчи дори воситаларининг янги авлодини яратишга ёрдам беради. Квинсленд университети олимлари гуруҳи ўз тадқиқоти натижаси ҳақида Biophysical Society 60th Annual Meeting анжуманида баён қилди.
Квинсленд университетининг катта илмий ходими Соня Троэйра Энрикес Перунинг яшил бахмал тарантуласи заҳрида бош оғриғидан халос этувчи ProTx-II пептид токсини мавжудлигини айтиб ўтди.
ProTx-II нерв ҳужайралари мембраналарида жойлашган оғриқли нуқталар билан алоқага киришади. Мембрана бу жараёнда пептид токсинларини нейронларга узатиб беришда муҳим рол ўйнайди. У пептид токсинларининг концентрациясини оширади ва уларнинг оғриқ рецепторларига таъсирини кучайтиради.
Шундай қилиб, олимлар заҳар компонентларининг инсон организми учун таъсир қилиш механизмини билган ҳолда фойдали дори воситаларини яратишлари мумкин. Келажакда эса бу миллионлаб инсонлардаги сурункали оғриқ олдини олишга ёрдам беради.