Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 15:37 / 01.03.2016
2195
1 дақиқада ўқилади
Олмаотада Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди
2016 йилнинг 18—27 февраль кунлари Олмаота шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясида ишчи гуруҳлар учрашуви ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумат делегацияларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Тадбирлар Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегараси демаркациясига оид якуний ҳужжатларни тайёрлаш мақсадида ташкил этилган эди.
Музокаралар дўстона қўшничилик руҳида ва бир-бирининг манфаатларини инобатга олган ҳолда бўлиб ўтди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш