Жаҳон | 23:08 / 01.03.2016
21290
1 дақиқада ўқилади

Ота-оналар ва фарзандларнинг бир хил сурати интернетда шов-шувга айланди

Ота-оналар ва фарзандларнинг бир хил фотосуратлари интернетни ларзага келтирди, дея хабар беради Daily Mail. Фойдаланувчилар ота-бола, она-қиз, бобо-набирадан кўра кўпроқ эгизакларга ўхшайдиган қаҳрамонларнинг суратларини жойлаштирмоқда.

Ўтга ҳафта фойдаланувчи Reddit 2та фотосуратни жойлаштирди: ўзини ва онасининг 25 ёшда тушган суратини. Улар кийган кийим ва ҳолат бир хил бўлганлиги учун ким аслида ким эканлиги ажратиб олиш жуда қийин бўлди. Мазкур суратни бир кун ичида Imgur хизматида 4,1 миллионга яқин инсон томоша қилган.

Шундан сўнг тармоқларда бошқа қариндош-эгизакларнинг ҳам суратлари пайдо бўла бошлади. Баъзи бир фойдаланувчилар ота-оналарининг ёшлик давридаги қиёфасини ўхшатиш мақсадида уларнинг суратдаги ҳолати ва кийган кийимини топишга уринишган. Газета қайд этишича, бу суратлар олманинг тагига олма тушишини яна бир бор исботлайди.