Шоҳруххоннинг кўзини нега боғлашди?
Ўзбек эстрада хонандаси Шоҳруххон Жаҳонгир Аҳмедовнинг “Мажнун” фильми саундтреги учун клип суратга олишни бошлади. Мазкур жараённи kun.uz сайти ҳам кузатиб борди.
Бизни қизиқтирган ҳолат шу бўлдики, Шоҳруххоннинг кўзини махсус қора мато билан билан боғлаб ҳам кадрлар олишди. Бунга изоҳ сўраганимизда эса “фильм тайёр бўлгач, билиб оласиз”, деб жавоб қайтаришди.
Шунингдек, тасвирга олиш жараёнларини “Мажнун” фильмида бош роллардан бирини ижро этган Асал Шодиева ҳам четда, томошабинлар қаторида, кузатиб борди. Шоҳруххон ва Асал Шодиеванинг муносабатлари ҳақидаги миш-мишлар авж олган бир пайтда бу ҳам нимадандир далолат бермоқда. Яна ким билади, дейсиз?!
Қизиқ, фильм премьерасига саноқли кунлар қолди. Шуни ҳисобга олганда, ижодкорлар клипни қисқа муддатда тайёрлашга улгурармикан?!