Ўзбекистон | 20:04 / 01.03.2016
2220
1 дақиқада ўқилади

ТИВда Ўзбекистон-Иордания муносабатларининг айрим масалалари юзасидан фикр алмашилди

1 март куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Солиҳ Аҳмад ал-Жаварнеҳ билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот хизмати хабар қилади.

Суҳбат давомида турли соҳалардаги Ўзбекистон-Иордания муносабатларининг айрим масалалари юзасидан фикр алмашилди.