Ураллик пул ундирувчилар қарздорнинг фарзандига таҳдид қилишди
Екатеринбургдаги коллекторлик (қарздорлардан пул ундирувчи) фирмаси ходимлари қарздорлардан бирининг уйига келишганда у ерда бир ўзи бўлган 12 ёшли болага таҳдид қилишди. Февралнинг охирида содир бўлган бу воқеа ҳақида маҳаллий телекомпанияда эфирга узатилган лавҳага иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги маълум қилди.
Бола нотаниш кишиларга эшикни очмаган, шундан кейин коллекторлар унга эшикни ёқиб юбориш билан таҳдид қила бошлашган ҳамда калит тиқиладиган тешикни елим билан тўлдириб, телефон симини узиб ташашган.
Свердловск вилояти прокуратураси ОАВда чоп этилган бу мақола бўйича текширувни бошлади. Кейинроқ иш Россия тергов қўмитасининг вилоя бошқармасига топширилади. У ерда нафақат таҳдид қилиш ва мол-мулкка зиён етказиш ҳолати, балки бир ўзи уйда телефон алоқасиз қолган боланинг ҳаёти учун хавфли вазиятни юзага келтириш ҳолати ҳам текширилади.