Жаҳон | 12:17 / 01.03.2016
4809
1 дақиқада ўқилади

Хитойда дунёдаги илк ўзи сузувчи док қурилди

Хитой Ҳарбий-денгиз кучлари Huachuan №1 номини олган дунёдаги биринчи ўзи сузувчи докка эга бўлди. Унда кемаларни таъмирлаш ишларини амалга ошириш мумкин.

People's Liberation Army Daily маълумотигк кўра, бу док кемаларнинг таъмирланиши учун сарфланадиган муддатни сезиларли равишда камайтиради.

Ушбу докда крейсерлардан тортиб эсминецларгача, шунингдек сувости кемаларини ҳам таъмирлаш мумкин. Лекин у самолёт ташувчи кемаларга хизмат кўрсатмайди.