Спорт | 18:19 / 02.03.2016
4500
1 дақиқада ўқилади

Англия премьер-лигаси ўйини вақтида тўртинчи ҳакам ҳушидан кетиб қолди

Англия премьер-лигасининг «Борнмут» ва «Саутҳемптон» жамоалари учрашуви пайтида тўртинчи ҳакам сифатида ишлаётган Кевин Френд ўйин вақтида ҳушини йўқотди.

Воқеа биринчи бўлим якунига етиши арафасида содир бўлган. Френд дастлабки бўлимга қўшиб берилган вақтни кўрсатиш учун таблони билан кўтариб келиш жараёнида ўзини ёмон ҳис қилган.

Шундан сўнг, Майк Дин биринчи бўлимни якунлаб берган ва Френдга тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, у яқин ҳудуддаги маҳаллий шифохоналардан бирига ётқизилган.

Иккинчи бўлимда Френднинг ўрнини ўша пайтгача ўйинни трибунадан кузатиб борган захирадаги тўртинчи ҳакам Дин Трелевен эгаллаган.