Жаҳон | 09:33 / 02.03.2016
3694
1 дақиқада ўқилади

Асад Сурияга қарши ғарб давлатлари эмбаргосини гуманитар инқироз сабаби деб айтди

Суриядаги гуманитар фалокат мамлакатга нисбатан ғарб давлатлари эмбарго солиши сабабли юзага келган, деб айтди Сурия президенти Башар Асад ARD телеканалига берган интервьюсида.

"Сиз аётаётган фалокат ва даҳшатни одамларни ўлдириб, вайронагарчилик қилаётган террорчиларгина эмас, балки Ғарбнинг Сурияга киритган эмбаргоси ҳам яратмоқда. Бу мамлакатнинг ҳар бир фуқаросига таъсир қилади", деб айтди Асад.

Асад Туркия, Саудия Арабистони ва Қатар ҳам минтақада ҳаракат қилаётган террорчиларни қўллаб-қувватлаб, Суриядаги вазиятнинг ёмонлашишига таъсир қилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш