Жамият | 16:54 / 02.03.2016
7188
1 дақиқада ўқилади
Австралиялик чўмилишга ўзи билан илонини олиб чиқди
Австралияда яшовчи фуқаролардан бири соҳилда дам олиш учун ўзи билан уйида боқувчи илонини ҳам олиб борган, дея хабар беради Daily Mail. Қайд қилинишича, йигит кўлда ўзининг питони билан чўмилган.
Воқеа Квинслендда содир бўлган. Илоннинг эгаси уни бир неча маротаба сувга қўйиб юборган, ҳар сафар питон орқага қайтиб келган.
Гувоҳлардан бирининг айтишича, бу воқеа унда жуда чуқур таассурот қолдирган. Унинг сўзларига кўра, отаси илонларни яхши кўрган, бироқ ҳеч қачон хўжайини билан бирга чўмилган илонни кўрмаган.
Nothing to see here, just a guy in Australia going for a swim with his pet snake & a beer