Бельгиялик гараж ўрнатишга қўйилган тақиқни осонгина ҳал этди
Бельгиянинг Зегельс шаҳри ҳукумати кичик озиқ-овқат дўконининг собиқ ҳўжайини Эрик Векеманга гараж эшикларини ўрнатишни тақиқлади. Аммо тадбиркор бу тақиқни осонгина ҳал этиш йўлини ўйлаб топди. Бу ҳақида Flabber нашри хабар беради.
Векеманнинг сўзларига кўра, икки йил аввал у дўконини ривожлантириш билан шуғулланмай қўяди ва уни ўз уйига айлантиришга қарор қилади. Бироқ маҳаллий қабул қилинган муниципалитет қонун унга бинонинг ташқи кўринишини, ҳаттоки янги кириш жойини ўзгартиришни ҳам ман этди.
Векеман агар гараж эшиги сезиларли бўлмаса, ҳукумат томонидан назоратчилар ҳеч қандай шикоят бўлмайди. Шу сабабли у ташқаридан худди деразага ўхшаб турувчи машина чиқиши учун жой қилди.
Гаражни очиш учун Векемандан бор-йўғи 2 дақиқа талаб этилади. Лекин у бу ишни янада тезроқ амалга ошириш ниятида: «Бу менинг навбатдаги лойиҳам бўлади. Мен дарвозани автоматлаштиришни истайман».